Байден Трамп санкцияларининг бир қисмини бекор қилди

Олам 3841
image

Жо Байден маъмурияти АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп томонидан Халқаро жиноий судга нисбатан киритилган санкция ва виза чекловларини бекор қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен номидан берилган баёнотда айтилишича, Байден санкциялар бўйича Трамп чиқарган фармоннинг бекор қилинишини тасдиқлаган. 

“Натижада, аввалги маъмурият томонидан ХЖС прокурори Фату Бенсуда ҳамда Юрисдикция, бир-бирини тўлдириш ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи Факисо Мочочкога нисбатан қўлланилган санкциялар бекор қилинди”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Давлат департаменти ХЖС ходимлари учун виза чекловларини ҳам бекор қилган. 

“Ушбу қарорлар бизнинг кўрилган чоралар ноўрин ва самарасиз бўлганини исботлади”, дейди Блинкен.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳалигача ХЖСнинг Афғонистон ва Фаластинга нисбатан ҳаракатларидан қатъиян рози эмас. Шу билан бирга, Давлат котиби суд билан санкцияларни кўриш эмас, балки зиддиятли масалаларда мулоқот қилишга уринишни янада самарали деб топди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3
t
×