Байден Трамп билан учрашади

Олам

image

Бугун, 13 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден  Оқ уйда сайловларда ғолиб бўлган Дональд Трампни қабул қилади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди. 

“Президент Байден 13 ноябрь куни Оқ уйда Дональд Трампни қабул қилмоқда ва миш-мишларга кўра, у собиқ президентни Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ундамоқчи”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Оқ уйдаги учрашувда Трамп Байденнинг Украинадаги қатъий сиёсатидан воз кечиши мумкин.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер бугун, 13 ноябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган Байден ва Трамп учрашуви тинч йўл билан ўтказилишини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Оқ уйга келади, чунки Байден уни таклиф қилган. Матбуот котиби учрашув бошланишидан олдин Овал офисда протокол текшируви ўтказилишини очиқлади.

Амалдаги Америка раҳбари бўлажак президент билан учрашиши талаб эмас, лекин бу анъанавий равишда содир бўлиб келмоқда. Фақатгина Трамп 2020 йилда Байденни бундай учрашувга чақирмаган. 

“Анъанага кўра, бундай учрашувларда мамлакатнинг аҳволи ва сиёсатдаги устуворликлар муҳокама қилинади, кейин Оқ уй расмийлари кейинги маъмуриятнинг ўтиш даври жамоаси билан учрашади”, дейилади хабарда.

Трамп 2016 йилги сайловда ғалаба қозонганида ҳам худди шундай учрашув бўлган. Барак Обама билан суҳбат тахминан бир ярим соат давом этган.

Оқ уйга ташриф буюришдан олдин Трамп Капитолийга бориб, Вакиллар палатасидаги партия аъзолари, жумладан спикер Майк Жонсон билан учрашишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп миллиардер Илон Маск ва президентликка собиқ номзод ва Трампнинг иттифоқдоши Вивек Рамасвами янги Ҳукумат самарадорлиги департаментига раҳбарлик қилишини маълум қилганди. Трампнинг айтишича, Ҳукумат самарадорлиги департаменти АҚШ ҳукуматининг федерал агентлиги бўлмайди, балки “ҳукуматдан ташқарида” маслаҳат ва йўл-йўриқлар беради ҳамда “туб ҳукумат ислоҳотларини амалга ошириш” учун Оқ уй ва Бошқарув ва бюджет бошқармаси билан ҳамкорлик қилади.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг