Байден Трампга қўнғироқ қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 16 сентябрь куни тушдан кейин Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котибининг катта ўринбосари Эмили Симонс маълум қилди.

“Улар самимий суҳбат қурди ва собиқ президент Трамп Байденга қўнғироқ учун миннатдорчилик билдирди”, дейди Симонс.

Қайд этиш жоизки, Трамп аввалроқ Байден ва вице-президент Камола Ҳаррисни воқеа учун қисман жавобгар деб ҳисоблаганди.

Байден эса июль ойи ўрталаридан бери Дональд Трампга иккинчи марта суиқасд уюштирилиши муносабати билан мамлакатда сиёсий зўравонликлардан огоҳлантирди.

“Мен ҳар доим сиёсий зўравонликни қоралаганман ва бундан кейин ҳам қоралайман. Америкада биз келишмовчиликларимизни қурол билан эмас, балки сайлов қутисида тинч йўл билан ҳал қиламиз. Америка қотилларнинг отишмасидан жуда кўп бора фожиаларга дуч келди. Бу ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бу шунчаки мамлакатни парчаламоқда. Бу воқеаларнинг олдини олиш учун биз қўлимиздан келганини қиламиз”, деган Байден Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда. 

Байденга кўра, юқори даражадаги сиёсатчиларни ҳимоя қилувчи Махфий хизмат қўшимча ёрдамга муҳтож.

“Менимча, агар улар ҳақиқатан ҳам кўпроқ ходимларга муҳтож бўлса, Конгресс уларнинг эҳтиёжларига жавоб бериши керак", дея ёзган Оқ уй.

Журналистнинг молиявий аҳволни янада яхшилаш ёки ходимлар сонини кўпайтириш ҳақида берган саволига Байден АҚШ Ички хавфсизлик департаменти таркибидаги агентлик ҳозирда қўшимча ходимларга эҳтиёж бор-йўқлигини ҳал қилаётганини таъкидлади.

Маълумот учун, 16 сентябрь куни Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга “яқин масофада” ўқ отилди. “New York Post” газетаси хавфсизлик манбаларига таяниб ўқ фақат АҚШ махфий хизмати агенти томонидан отилганини ёзди. Бироқ Трампга суиқасд уюштиришга уринишда гумонланаётган шахс Гавайида яшовчи 58 ёшли Райан Рут эканлиги маълум бўлди. Суиқасд уюштиришда гумонланаётган шахс ўқотар қурол сақлашга қўйилган тақиқни бузгани учун 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва 500 минг доллар жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Дональд Трампга Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилиб, суиқасд уюштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг