Байден торнадо ёпирилган штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди

Олам

image

АҚШнинг Кентукки штатига ёпирилган торнадо оқибатида 80 дан ошиқ инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда штат губернатори Энди Бешир маьлум килди.

"Кентуккидаги шаҳарларни вайрон килган кучли торнадо қурбонлари сони 100 дан ошади, тирик қолганларни топиш умиди сусайган", дейди губернатор.

Энди Бешернинг айтишича, бу штат тарихидаги энг даҳшатли торнадо бўлиб, ҳозиргача офат оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок булган. Яна тўрт штатда 14 кишининг ўлими қайд этилган.

АҚШ Президенти Жо Байден Кентуккида торнадо кузатилиши ортидан ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилди. Шунингдек, Байден табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун йирик федерал ёрдам ажратишни маъқуллади. Ёрдам энг кўп зарар кўрган ҳудудларга жўнатилиши белгиланган. Қутқарувчилар омон қолганлар учун вайроналарни тозалашган ҳамда аҳолига сув ва генераторларни тарқатишган. Миллий гвардиянинг 300 дан ортиқ аьзоси уйма-уй юриб,вайроналарни тозалаш билан шуғулланишган.

“Биз ҳали ҳам кўпроқ одамларни топиш учун қандайдир мўжизалар содир бўлишига умид қиламиз”, дейди губернатор энг кўп талафот кўрган Мэйфилд шаҳрига ташрифи чоғида. 

Бироқ жорий йилнинг 11 декабридан бери ҳеч ким топилмаган. Жаноб Бешернинг сўзларига кўра, торнадо 227 миля (365 км ) йўлни бутунлай вайрон қилган.

Аввалроқ, АҚШда энг узоқ давом этган бўрон 1925 йил март ойида Миссури штатида қайд этилган бўлиб, у 695 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Баҳор ва ёз ойларидан ташқари бундай йирик воқеалар АҚШда жуда кам учрайди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг