Байден сайловда ғалаба қозониш учун машҳур қўшиқчидан фойдаланмоқчи
Олам
−
30 Январь
8318АҚШ Президенти Жо Байденнинг ёрдамчилари бўлажак президентлик сайловларида машҳур америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг қўллаб-қувватлашидан умидвор. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Тейлор АҚШда бўлиб ўтадиган 2024 йилги президентлик сайлови натижаларига катта таъсир ўтказиши мумкин.
Январь ойи бошида “Redfield & Wilton Strategies” томонидан ўтказилган эксклюзив сўровномада сайловчиларнинг 18 фоизи хонанда томонидан маъқулланган номзодга овоз беришини айтган. Сўров 1500 киши орасида ўтказилган бўлиб, уларнинг 45 фоизи "TS"нинг мухлислари эканини ва у қайси номзодга овоз беришни эълон қилса, худди шуни танлашини билдирган.
“Тейлор Свифт Қўшма Штатлардаги кўпчиликка таъсир кўрсата олади", дейди алоқа бўйича маслаҳатчи Жеймс Хаггерти.
Мисол учун, 2020 йилги сайловларда Свифт Байденни қўллаб-қувватлаганди. Гарчи аввалроқ у собиқ президент Трампни қаттиқ танқид қилган бўлса-да, янги мавсумда ҳали расман бирор номзодга овоз бермаган.
Эслатиб ўтамиз, америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт "Eras tour" деб номланган гастроль саёҳати тарихдаги энг юқори даромад келтирган сафар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.
Улканбаева Райхона
LiveБарчаси