Байден Саудияни Исроилга ён беришга кўндирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байденнинг Яқин Шарқдаги муносабатларни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари фонида Саудия Арабистони Исроилга кирувчи ва ундан чиқувчи барча авиакомпаниялар самолётлари учун ҳаво ҳудудини очишини маълум қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси бугун, 15 июль куни Twitter'даги саҳифасида хабар берди.

“Ушбу келишув узоқ вақтдан бери муҳокама қилинган бўлса-да, АҚШ ва Саудия Арабистони ҳукуматлари ўртасидаги барқарор дипломатия туфайли, бу ниҳоят ҳақиқатга айланди. Саудия Арабистонининг қарори Исроилнинг минтақага интеграциялашувини янада жадаллаштиришга ёрдам беради”, дейди Байден баёнотида.

Саудия Арабистонининг бу қарорини Байден учун кичик ютуқ дейиш мумкин. Шунингдек, у расмий Ар-Риёдга ташрифи давомида нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш ва ўсиб бораётган газ нархини тушириш учун келишувга эришиши кутилмоқда.

Бундан олдин, "Air India" компаниясидан ташқари барча хорижий авиакомпаниялар Тель-Авивга парвоз қилганда Саудия Арабистони устидан парвоз қилиш ҳуқуқи йўқлиги учун қироллик чегарасини айланиб ўтишлари керак эди.

Маълумот учун, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида расмий дипломатик алоқалар мавжуд эмас.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг