Байден Россия ва Хитойни тийиб туриш учун пул сўради

Олам 13664
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден Конгрессдан Пентагонга 715 миллиард доллар ажратишни сўради. Оқ уйнинг бюджет таклифларига кўра, ушбу маблағларни, бошқа нарсалар қатори, гўёки Хитой ва Россиядан келиб чиқадиган таҳдидни олдини олишга сарфлаш режалаштирилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Сўровда Пентагоннинг асосий вазифаси сифатида Хитойдан келиб чиқадиган таҳдидга қарши курашга алоҳида урғу берилган. Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россиянинг беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларини чеклашга интилади” дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Америка етакчиси ҳарбий бюджетни салафи Дональд Трамп ажратмоқчи бўлган сумма билан таққослаганда етти миллиард долларга қисқартириши ҳақида хабар берилган эди. Ҳарбий бюджетнинг бир қисми Пентагон ичидаги экологик ташаббусларга йўналтирилиши очиқланди. 

Шу билан бирга, ўн йил ичида биринчи марта 2022 молиявий йил бюджетида ҳарбий ва ноҳарбий харажатлар ўртасида аниқ бўлиниш кўзда тутилмаган, шунинг учун АҚШ Конгресси мудофаа маблағларининг бир қисмини бошқа эҳтиёжларга йўналтириш имкониятига эга бўлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 731
Рейтинг: 2.9
t
×