Байден президентлик сайловларига тайёргарликни бошлади – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловлари учун ўз кампаниясини бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “The Hill” газетаси хабар берди.

Америка етакчиси ва унинг ёрдамчилари бўлажак кампания тафсилотларини ишлаб чиқмоқда ва Байден яқин ҳафталарда, эҳтимол февраль ойида қайта сайланиш учун курашиш ниятини эълон қилиши мумкин.

Газета манбаларига кўра, ўз номзоди ҳақидаги расмий эълонни демократ апрель ойида эълон қилиши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, баъзи демократлар Байденнинг иккинчи муддатга сайланишига шубҳа қилишда давом этсалар ҳам, кампания бошлаш нияти шакллана бошланган.

Асосан бу шубҳалар ўтган йили 80 ёшга тўлган Президентнинг ёши билан боғлиқ.

Маълумот учун, Демократлар партиясидан президентликка номзодини қўйган Жо Байден 2020 йилги  сайловда ғалаба қозонди. АҚШнинг 46- Президенти бўлган Байденнинг инаугурацияси 2021 йил 20 январда бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made