Байден Польшага боради
Олам
−
21 Март 2022
6114Жорий йилнинг 25 март куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Польшага ташриф буюради ва мамлакат Президенти Анжей Дуда билан учрашади. Бу ҳақда Америка етакчисининг якшанба куни Оқ уй томонидан тарқатилган иш жадвалида айтилган.
Қайд этилишича, дастлаб Жо Байден Брюсселда Европа Иттифоқи ва НАТО етакчилари билан учрашади. Америка Президенти ташрифи чоғида Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини муҳокама қилади.
“Президент Жозеф Байден бу ҳафта Бельгиянинг Брюссель шаҳрида НАТО иттифоқчилари, G7 етакчилари ва Европа Иттифоқи билан учрашувлардан сўнг, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга босқинчилик учун мисли кўрилмаган зарар етказиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Польшага боради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, АҚШ ўз қўшинларини Украинага жўнатмоқчи эмас, лекин НАТО давлати буни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Американинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд маълум қилган.
“НАТО конференциясида қандай қарорлар қабул қилинишини ва НАТО Польшанинг Украинага тинчликпарвар кучларини юбориш таклифига қандай муносабатда бўлишини башорат қила олмайман. Айтишим мумкинки, ҳозирча Украинада Америка қўшинлари бўлмайди. Буни Президент аниқ айтди. Аммо НАТОнинг бошқа давлатлари Украина ҳудудига қўшин жўнатиш истагида деган қарорга келиши мумкин” деган эди Томас-Гринфилд.
LiveБарчаси