Байден Польшага боради
Олам
−
20 Февраль 2023 5042 1 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден бугун, 20 февраль куни Варшавага учади. У Польшага ташрифи доирасида НАТОнинг шарқий қаноти етакчилари билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.
"Учрашув чоғида Америка етакчиси Қўшма Штатлар НАТО хавфсизлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди", деди у. Жан-Пьернинг қайд этишича, Оқ уй раҳбари Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганининг бир йиллиги арафасида ҳам нутқ сўзлайди.
Шунингдек, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтон Жо Байденнинг Европага сафари чоғида Украинага ташриф буюриши эҳтимолини истисно қилганини маълум қилди.
Live
Барчаси