Байден Олимпиадани пандемия пайтида ўтказишни маъқуллади

Спорт 2347
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден япон ҳукуматининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларини коронавирус пандемиясига қарамасдан ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий сайтида хабар қилинди.

“Байден Бош вазир Суганинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларини шу йилнинг ёзида ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлайди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат етакчилари пандемияга қарамасдан, мусобақаларга тайёрланаётган америкалик ва япониялик спортчилари билан фахрланишини айтиб ўтган.

Аввалроқ, Суга Америка давлат раҳбари билан қўшма пресс-конференцияда ҳукумат коронавирус билан вазият ёмонлашишига қарамай, Токиода бўладиган халқаро мусобақаларни ўтказишдан воз кечмаслигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, 15 апрель куни вакцинация учун масъул бўлган Япония вазири Таро Коно коронавирус пандемияси туфайли мусобақани томошабинларсиз ўтиши мумкинлигини таъкидлаганди.

Шундан сўнг, Токио Олимпиадаси чет эллик мухлисларсиз ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтказилиши лозим эди. Коронавирус пандемияси сабабли мусобақа бир йилга кечиктирилди. Энди эса Олимпиада жорий йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказилиши режа қилинган. Шу билан бир қаторда, Олимпиаданинг Токио-2020 номи сақлаб қолинган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
t
×