Байден Оқ уй ва барча штатларда АҚШ байроғини туширишни буюрди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Чикагодаги (Иллинойс штати) Ҳайленд-паркда содир бўлган отишма қурбонлари хотирасига мамлакатдаги ва хориждаги ҳукумат биноларидаги байроқлар ярим тушириб қўйишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади. 

“Жорий йилнинг 4 июлида Иллинойс штатининг Ҳайленд-Паркида Мустақиллик кунимизда содир этилган маъносиз зўравонлик ҳаракатлари қурбонлари хотирасига ҳурмат рамзи сифатида Америка Қўшма Штатлари байроқларини Оқ уй, шунингдек барча штат бинолари ва ҳудудларида 9 июль қуёш ботгунга қадар ярим қилиб тушириб қўйишни буюраман”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, буйруқ барча элчихоналар, ҳарбий базалар ва кемаларга ҳам тегишли.

Оқ уйда журналистлар Байдендан Ҳайленд-Паркга бориш нияти бор-йўқлигини сўрашганда, у “Ишончим, комил эмас”, дея жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парад бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, отишма содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада етти киши ҳалок бўлган, 26 киши эса шифохонага ётқизилган. Жиноятчи парад ўтадиган жой яқинидаги дўкон томидан туриб одамларни ўққа тутган. Шундан сўнг, у воқеа жойидан қочган, бироқ полиция уни қўлга олган ва шахсига аниқлик киритган. У 22 ёшли Роберт Кримо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг