Байден нефть масаласида Саудия билан келишди

Олам 11542
image

Саудия Арабистони жаҳон иқтисодиёти ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида жаҳон нефть бозорида мувозанатни сақлаш мажбуриятини олди. Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден ва Саудия раҳбарияти ўртасидаги музокаралардан сўнг шундай баёнот берди.

Саудия Арабистони барқарор иқтисодий ўсиш учун жаҳон нефть бозорида мувозанатни сақлаш тарафдори”, дейилади хабарда.

Унда таъкидланишича, Қўшма Штатлар “июль ва август ойларида режалаштирилганига нисбатан ишлаб чиқариш даражасининг 50 фоизга оширилишини мамнуният билан қабул қилган”.

“Келгуси ҳафталарда бизлар кутаётган шу ва кейинги қадамлар бозорларни сезиларли даражада барқарорлаштиришга ёрдам берди ва ёрдам беради”, дея таъкидлаган Оқ уй.

Байден музокаралар якунида Саудия Арабистони етакчилари билан “глобал энергия хавфсизлиги ва глобал иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам нефть таъминоти механизмлари бўйича ижобий муҳокама ўтказганини” айтган.

Байденнинг айтишича, нефть масаласида у “АҚШга этказиб бериш ҳажмини ошириш учун ҳамма нарсани қилмоқда”.

Америка раҳбари Саудия томони “бу долзарб масала эканлигига розилигини” қайд этган.

“Келгуси ҳафталарда кейинги қадамларни кўрамиз”, деган у.

Байден Саудия Арабистонига Исроилга ташрифи ортидан етиб келди. У Исроилдан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри парвоз қилган биринчи АҚШ раҳбари бўлди.

Маълумот учун, Байден жорий йилнинг 13 июль куни Исроилга ташриф буюрди ва президентликка келганидан кейин биринчи Яқин Шарқ бўйлаб сафарини бошлади. Саудиядан олдин у Исроил, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилига борди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 471
Рейтинг: 3
t
×