Байден Мустақиллик парадидаги отишма юзасидан баёнот берди
Олам
−
05 Июль 2022
6209АҚШ Президенти Жо Байден Чикагодаги (Иллинойс штати) юз берган отишма билан боғлиқ ҳодиса юзасидан муносабат билдириб, “қуролли зўравонлик эпидемияси”га қарши курашни тўхтатмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар берди.
“30 йил ичида биринчи маротаба мен икки партиявий қурол қонунчилигини ислоҳ қилиш бўйича муҳим лойиҳани имзоладим, у ҳаётни сақлаб қоладиган ҳаракатларни ўз ичига олади. Аммо ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп ва мен қуролли зўравонлик эпидемиясига қарши курашни тўхтатмоқчи эмасман ”, дейди Байден.
Президент Иллинойс губернатори Жей Роберт Притцкер ва Ҳайленд-парк мэри Нэнси Ротерингга ёрдам таклиф қилганини айтган ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини отишмачини топишда ёрдам беришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни Чикагодаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парад бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, отишма содир бўлди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди.
Жиноятчи парад ўтадиган жой яқинидаги дўкон томидан туриб одамларни ўққа тутган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь