Байден Макрон билан Россия ва Хитойга қарши келишиб олди

World

image

АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг франциялик  мавқедоши  Эммануэль Макрон кеча, 7 март куни телефон орқали гаплашиб, бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, икки давлат етакчилари Украинани қўллаб-қувватлаш, жумладан, Украинага хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатишни давом эттириш ҳамда урушда етказилган зарарларни Россиядан ундириш мажбуриятини муҳокама қилган.

Шунингдек, Президентлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлик ҳамда Хитой томонидан келтириб чиқарилган муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олган.

Бундан ташқари, етакчилар тоза энергия иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш мажбуриятини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашиб, у билан ҳам Россия ва Хитойга қарши туришга келишиб олган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends