Байден Макрон билан Путинга қарши янада жиддий келишиб олди
Олам
−
02 Декабрь 2022
5631Кеча, 1 декабрь куни Франция Президенти биринчи марта Байден маъмурияти даврида Оқ уйда қабул қилинди. АҚШ Президенти Эммануэль Макрон билан расмий музокаралар ўтказди. Бу Байден 2021 йил январида лавозимга киришганидан бери Франция етакчисининг Оқ уйга биринчи давлат ташрифидир.
30 ноябрь куни кечқурун икки давлат раҳбарлари рафиқалари билан норасмий кечки овқатда иштирок этди. 1 декабрь куни Оқ уйнинг жанубий майсазорида фахрий қоровул иштирокида Франция Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда сўзлаган нутқида Байден Францияни АҚШнинг азалий иттифоқчиси ва озодлик йўлидаги собит ҳамкори деб олқишлади.
"Франция ва АҚШ Владимир Путиннинг агрессив интилишларига ва Россиянинг Европа қитъасида тинчликни яна бир бор барбод қилган Украинага қарши шафқатсиз урушига қарши турибди”, дейди Байден.
У, шунингдек, Франция ва Қўшма Штатлар яна бир бор демократик қадриятлар ва умуминсоний ҳуқуқларни ҳимоя қилишини таъкидлади.
Франция Президенти Эммануэль Макрон, ўз навбатида, Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан икки давлат ҳамжиҳатликда экани ва Франция ва Қўшма Штатлар океаннинг икки қирғоғида шубҳа остида бўлган демократияни ҳимоя қилиш учун умумий масъулиятга эга эканини билдирди.
“Бу бизнинг янги мудофаа чегарамиз ва унга жавоб бериш бизнинг умумий масъулиятимиздир”, дейди Макрон.
Учрашув якунида Байден ва Макрон баёнот бериб, Россиянинг Украинага қарши ноқонуний босқинчилик урушини кескин қоралаб, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини қасддан нишонга олиш уруш жинояти эканлигини ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, Россиянинг Украина суверен ҳудудини аннексия қилишга бўлган ноқонуний уриниши, бу халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш экани айтилган
Қўшма Штатлар ва Франция Россиянинг масъулиятсиз ядровий риторикаси ва кимёвий ҳужумлар, биологик ва ядровий қурол дастурлари ҳақидаги дезинформациясига қарши чиқди.
Ҳар икки давлат Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, жумладан, Украинага зарурат туғилганда сиёсий, хавфсизлик, гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.
Байден ва Макрон Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, Украина электр тармоғини таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар етказиб беришни, шунингдек, қишки шароитда Украина тинч аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун муҳим ресурслар билан таъминлашни кучайтиришга ваъда берди.
Қўшма Штатлар ва Франция Россияни кенг миқёсда ҳужжатлаштирилган ваҳшийликлари ва уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортиш қатъиятини тасдиқлади. Ушбу жиноятлар Россия Федерацияси Қуролли кучлари томонидан ҳам, “Вагнер” хусусий ҳарбий тузилмаси каби ёлланма аскарлар томонидан ҳам содир этилади.
“Россияни жавобгарликка тортиш халқаро институтлар ёрдамида амалга оширилади”, дейилади ҳужжатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь