Байден Куба масаласида Трампнинг йўлини давом эттирмоқчи
Олам
−
01 Июнь 2021
3326АҚШнинг 47-Президенти Жо Байден собиқ Президент Дональд Трампнинг Кубага нисбатан қаттиққўл сиёсатини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда “The Hill” нашриёти хабар бермоқда.
Бунга Америка маъмуриятининг Кубани “терроризмга қарши курашишда АҚШ билан тўлиқ ҳамкорлик қилмайдиган мамлакатлар” рўйхатига киритилгани тўғрисидаги қарори сабаб бўлган.
Билл Клинтон маъмуриятининг сиёсий маслаҳатчиси, профессор Фултон Армстронгнинг сўзларига кўра, бу қарор фақат ички сиёсий мулоҳазаларни белгилайди. Унинг сўзларига кўра, шу тарзда Демократик партия ўзининг сиёсий рақиби республикачиларга улар рози бўлмайдиган сиёсатни олиб борилмаслигини кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида, Кубани терроризмга ҳомийлик қиладиган мамлакатлар рўйхатига қўшиш тўғрисида АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп 2021 йил январь ойида қарор қабул қилган эди.
LiveБарчаси