Байден коронавирусга қарши уруш эълон қилди

Олам 7956
image

Америка Қўшма Штатларининг эҳтимолий янги Президенти Жо Байден телевидение орқали фуқароларга йўллаган мурожаатида коронавирус пандемияси туфайли мамлакатни “оғир ва узоқ қиш” кутиб турганини айтди. Бу ҳада “NBC News” хабар бермоқда. 

Байден коронавирус ёки унга қарши эмлаш ҳақидаги баёнотларни сиёсий, деб ҳисобламасликни сўради. “Биз бир-биримиз билан эмас, балки вирус билан курашамиз”, дея қўшимча қилди у.

Байденнинг таъкидлашича, америкаликларни коронавирусга қарши эмлаш декабрь ойида бошланади. Оқ уй аввалроқ Қўшма Штатларда эмлаш 11 декабрда бошланиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

“Коронавирусга қарши дастлабки эмлаш ишлари декабрь ойида ўтказилиши мумкин. Кейин вакциналарни тарқатиш режасини ишлаб чиқишимиз керак, шунда бутун мамлакат аҳолиси тезроқ эмланади”, дейди Байден.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисмини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

Кейинчалик, Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинани сотиб олмоқчи бўлганларга ҳар бир доза 25-37 доллардан етказиб берилишини маълум қилди.

Шунингдек, Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа Туркия Ҳукумати мамлакат фуқароларини коронавирус инфекциясига қарши бепул эмлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Умиджон Нозимжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3
t
×