Байден Ким Чен Ин билан учрашмоқчи эмас – Оқ уй
Олам
−
30 Март 2021
3705АҚШ Президенти Жозеф Байден КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жен Псаки айтиб ўтди.
Журналист Псакидан Байденнинг КХДР билан муносабатлардаги ёндашуви илгари Дональд Трамп каби Шимолий Корея раҳбари билан учрашув ўтказишни англатадими, деб сўраган.
“Менимча, унинг ёндашуви бироз бошқача бўлади. Ва бу (Ким Чен Ин билан учрашув – таҳр.) унинг ниятларига кирмайди”, дейди Псаки.
Март ойининг ўрталарида “Reuters” Америка Президенти маъмуриятидаги юқори мартабали манбасига таяниб, Қўшма Штатлар бир ойдан кўпроқ вақт давомида КХДР раҳбарияти билан боғлана олмаётганини хабар қилганди. Агентликнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар расмийлари Шимолий Корея билан унинг ядро дастури масаласини муҳокама қилмоқчилиги таъкидланганди.
LiveБарчаси