Байден Хитойдаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида гапирди
World
−
17 February 2021 5378 1 minute
АҚШ Президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, Хитой инсон ҳуқуқлари бузилаётгани тахмин қилинаётган вазиятда ўзига нисбатан акс таъсирни кутиши керак . Америка раҳбари тегишли баёнотни Милуокидаги (Висконсин) оммавий йиғилишда эълон қилди.
Америка Прзидентидан Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбат чоғида Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги вазиятни муҳокама қилган-қилмаганлиги сўралди. Байден бу саволга ижобий жавоб берди, аммо Гонконг, ХУАР ва Тайвандаги вазиятни оммавий равишда қоралашни режалаштирмаганини таъкидлади.
“Мен шуни аниқ айтмоқчиманки, биз БМТ ва уларнинг [Хитойнинг] хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатадиган бошқа ташкилотларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттириш ниятидамиз”, дейди Байден.
Live
All