Байден инфляцияни АҚШ учун “лаънат” деб атади
Олам
−
09 Июнь 2022
8715АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатда кузатилаётган рекорд даражадаги инфляцияни “лаънат”га тенглаштирди. Сиёсатчи бу ҳақда кеча, 8 июнь куни Жимми Киммелнинг ҳазиломуз ток-шоу эфирида айтди.
“Инфляция бизнинг мавжудлигимизга (қарши) лаънатдир” дейди АҚШ раҳбари.
У энг кўп озиқ-овқат ва бензин нархи ошаётганига тўхталиб ўтган. Телебошловчи бунга жавобан, ҳазил тариқасида инфляция Байденни “ўлдираётганини” айтган.
“Бу ҳаммага ҳамма нарса қанчалик қимматлигини айтиб берадиган эълонлар тахтасига ўхшайди. Аммо, агар Дональд Трамп сизга фломастер қолдирса, эҳтимол сиз рақамларни тузатишингиз мумкиндир”, деб ҳазиллашган Киммел.
Жорий йилнинг 8 июнь куни “Fox Business” телебошловчиси Стюарт Варни фуқаролар тушкунликка тушиб қолаётганини, уларни “Америка орзуси” ғояси тарк этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “инфляцион спираль”га тушиб қолган, нархларнинг ўсиши тўхтамаяпти, бир галлон бензин (3,785 литр) кунига 4-5 центга қимматлашяпти.
“The Wall Street Journal” ўтказган сўров натижаларига кўра АҚШ фуқароларининг аксарияти (камида 83 фоизи) ўз мамлакатлари иқтисодиёти ёмон ёки ачинарли ҳолатда деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, уларнинг 35 фоизи молиявий аҳволидан норозилигини билдирган.
Ойнисахон Абдуллаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь