Байден Афғонистонни АҚШнинг асосий иттифоқчиси мақомидан маҳрум қилмоқчи 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистонни мамлакатнинг НАТОдан ташқаридаги иттифоқчиси мақомидан маҳрум қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади. 

Унга кўра, давлат раҳбари ўз қарори ҳақида Конгресснинг ҳар икки палатаси раҳбарларини хабардор қилган.

“1961 йилдаги “Ташқи ёрдам тўғрисида”ги қонуннинг 517-моддасига мувофиқ, мен Афғонистонни НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчи сифатидаги мақомини бекор қилмоқчилигим ҳақида хабар бераман”, дейди Байден.

Айтиш жоизки, АҚШ 2012 йилда Обама маъмурияти даврида Афғонистонни НАТО бўлмаган асосий иттифоқчилар қаторига киритган эди. Шу кунгача 20 та давлат АҚШ томонидан “НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчилар” сифатида тан олинган.

Қонун 1987 йилда АҚШда ўша пайтдаги Президент Рональд Рейган томонидан қабул қилинган бўлиб, у рўйхатга Австралия, Миср, Исроил, Япония ва Жанубий Кореяни киритган. Баҳрайн ва Қувайт ушбу рўйхатга Жорж Буш ҳукумати вақтида қўшилган. 

Президент Байден эса Қатар ва Колумбияни ҳам рўйхатга киритган. 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонни босиб олди. 30 август куни Қўшма Штатлар ниҳоят ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетди, шундан сўнг “Толибон” Афғонистоннинг тўлиқ мустақиллигини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг