Байден 2021 йилда қанча пул топгани очиқланди
Олам
−
16 Апрель 2022 10931 1 дақиқа
Президент Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл ўзларининг 2021 йилдаги даромадига оид маълумотларни эълон қилди, Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, эр-хотин ўтган йили 600 000 доллардан кўпроқ даромад олган ва 24,6 фоиз даромад солиғи тўлаган.
Шунингдек, Байден ўз даромадининг 2,8 фоизини ёки 17 384 долларни хайрия ишларига, жумладан, 5 000 долларни болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган Бо Байден жамғармасига хайрия қилган. Президентнинг ўғли Бо Байден 2015 йилда саратон касаллигидан вафот этган эди.
Байден президентлик лавозимида 378,3 минг доллар ишлаб топган. Бу одатдаги 400 минглик кўрсаткичдан кам, чунки у 20 январдан лавозимга киришган. Байденнинг рафиқаси эса ўқитувчи сифатида 67,1 минг доллар ишлаган.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ҳамда унинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг 2021 йилдаги даромади очиқланганди. Унга кўра, Путиннинг даромади 10 миллион 202 минг 616 рублни, Песковники эса 14,5 миллион рубль, унинг рафиқаси Татьяна Навканики эса 218,5 миллион рублни ташкил қилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025