Байден 11 сентябрь терактининг 20 йиллиги муносабати билан Америка халқига мурожаат қилди
Олам
−
11 Сентябрь 2021
5614Бугун АҚШ Президенти Жо Байден 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллиги муносабати билан қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва Америка халқига мурожаат қилди. Давлат раҳбарининг нутқи унинг Twitter’даги саҳифасида жонли эфирга узатилди.
“Мен учун 11 сентябрь – катта сабоқ. Унинг моҳияти шундан иборатки, энг ожиз дамларда, Америка руҳи учун курашда бирлик бизнинг энг улкан кучимиз бўлди. Бирлик ҳаммамиз ягона нарсага ишонишимиз кераклигини англатмайди. Биз бир-биримизга ва ушбу миллатга нисбатан ҳурмат ва ишончда бўлишимиз керак”, дейди АҚШ Президенти.
Унинг таъкидлашича, инсон табиатининг қора кучлари – қўрқув ва ғазаб, нафрат ва зўравонлик Америка бирлигига путур етказа олмади.
Маълумот ўрнида, бугун, 11 сентябрь куни АҚШ Президенти ва биринчи хоними террорчилик ҳаракатларидан зарар кўрган уч жойга ташриф буюриши режалаштирилмоқда: Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази, Пентагон ва “United Airlines” 93 рейси ҳалокатга учраган Пенсилвания штатининг Шанксвилл шаҳарчаси яқинидаги майдонга.
Нью-Йоркда хотира маросими анъанавий тарзда эрталабки соат 08:46 да бошланади, 2001 йил айнан шу дақиқада террорчилар томонидан ўғирланган биринчи самолёт савдо марказининг шимолий минорасига қулаб тушган эди. Маросим чоғида барча қурбонларнинг исмлари терактлар содир этилган дақиқаларда танаффус билан ўқиб эшиттирилади.
LiveБарчаси