Байден ҳозирча Риши Сунакни табрикламоқчи эмас. Нега?
Олам
−
25 Октябрь 2022
13372Оқ уйда ҳиндларнинг Дивали байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда Президент Байден жаноб Риши Сунакнинг Буюк Британиянинг навбатдаги бош вазири лавозимига кўрсатилишини “илмий босқич” деб таърифлади.
Бу ҳақида BBC ёзмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден, жаноб Сунакни қирол Чарлз билан учрашгунча ва протоколда кўрсатилганидек, ҳукумат тузиш сўрамагунча уни расман табриклашга шошилмаяпти.
Аммо аввалроқ Жо Байден Трасс хонимдан кейин ким ҳукумат раҳбари бўлса, у билан "яқин муносабатлар" сақлаб қолишини айтганди.
"New York Times" нашри сўнгги йилларда консерваторлар партияси томонидан эришилган "сайланишлардаги рекордини" таъкидлаб, Риши Сунакнинг ғалабаси аёллар ва рангли одамларни нуфузли лавозимларга кўтариш тарихидаги яна бир муҳим босқич эканлигини маълум қилди.
"The Washington Post" нашри еса жаноб Сунак Бош вазир бўлган биринчи "рангли инсон" эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия тарихида илк бор этник ҳинд Бош вазир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳаққиев Самандар
LiveБарчаси