“Бавария” ЕЧЛдаги рекордини янгилади

Спорт

image

"Бавария" Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўзининг ғалабали сериясини давом эттирди. Гуруҳ босқичининг 5-турида мюнхенликлар сафарда "Барселона"дан устун келди (3:0).

Бу "Бавария"нинг гуруҳдаги қаторасига 12-ғалабаси бўлди. Жамоа 2020 йил 1 декабрдан буён гуруҳ босқичи ўйинларида муваффақият қозониб келмоқда.

2021 йилда "Бавария" гуруҳдаги 6 учрашувнинг барчасида зафар қучган бўлса, турнирнинг жорий мавсумида Юлиан Нагелсманн шогирдлари аллақачон қаторасига 5 та ғалабани расмийлаштиришга улгуришди.

"Бавария" кейинги учрашувини 1 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЕЧЛ Бавария

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг