“Бавария” ЕЧЛда “Реал”нинг рекордини янгилади
Спорт
−
05 Октябрь 2022 4402 1 дақиқа
Кеча, 4 октябрь куни “Бавария” Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Чехиянинг "Виктория Пльзен" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 31 ўйинга етказди ва мусобақа рекордини янгилади.
Ўйиндаги голларга Лерой Сане (7 ва 51-дақиқалар), Серж Гнабри (13), Садио Мане (21) ва Эрик Чупо-Мотинг (59) муаллифлик қилишди.
Ҳозиргача ЕЧЛдаги энг яхши натижа “Реал Мадрид”га тегишли эди. “Қироллик клуби” 2012-2017 йиллар оралиғида 30 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этганди.
“С” гуруҳида “Бавария” учта ўйинда ҳам ғалаба қозонди, Чехия клуби эса кетма-кет уч турда ҳам мағлуб бўлди. Гуруҳдан шунингдек, Испаниянинг “Барселона” ва Италиянинг “Интер” клублари ҳам жой олишган.
Кейинги турда “Бавария” 12 октябрь куни “Виктория” билан меҳмонда ўйнайди, шу куни “Барселона” “Интер” ни қабул қилади.
Шаҳзод Шукуров
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь