“Бавария” требл эгаларининг етакчи футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” футбол клуби “Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уолкерни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, Уолкер 2022/2023 йилги мавсумда “Сити” таркибидаги ўйин амалиёти камлигидан норози бўлмоқда. 

Британиялик 33 ёшли футболчи Мюнхен клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг трансфер нархи ошкор этилмаган, аммо бу масала клубларни хавотирга солгани йўқ.

Маълумот учун, Кайл бу мавсум “Манчестер Сити” таркибида Англия чемпионати, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг