“Бавария” Хабини энг кўп маош олувчи мураббийга айлантирмоқчи

Спорт

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Хаби Алонсони бош мураббийликка олиб келиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Бу ҳақда “The Mirror” хабар берди.

42 ёшли испаниялик мутахассис жорий мавсумда Леверкузеннинг “Байер” клубида ажойиб натижа кўрсатмоқда ва мавсум охирида “Бавария” ҳам, “Ливерпуль” ҳам мураббийсиз қолади, чунки Томас Тухель ва Юрген Клопп жамоани тарк этишларини аллақачон эълон қилган.

Агар Алонсо Мюнхен клубини бошқаришга рози бўлса, “Бавария” унга йилига 20 миллион фунт стерлинг (23,4 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. Бу Алонсони Бундеслига тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантиради ва унга Англия Премьер-лигасидаги энг кўп маош олувчи мураббий Пеп Гвардиола каби маош олиш имконини беради.

Маълумот учун, “Байер” Хаби Алонсо бошчилигида айни дамда Бундеслига турнир жадвалида “Бавария”дан 8 очко олдинлаб, пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат якунланишига эса 11 та ўйин қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг