“Бавария” Левандовскига ўринбосар топди

Спорт

image

“Аякс” ҳужумчиси Себастян Аллер “Бавария”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Бавария” “Аякс”нинг 27 ёшли ҳужумчисининг агентлари билан боғланган. Аллер Роберт Левандовски ўрнига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. 

“Бавария” жамоаси жорий йилнинг ёзида кот-д’Ивуарлик футболчи билан 40 миллион евро эвазига шартнома имзолаши мумкин. Маълум қилинишича, Себастян Аллернинг “Бавария”даги маоши йилига 9 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, 2021-2022 йилги мавсумда Себастян Аллер Амстердамнинг “Аякс” жамоаси сафида, барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказди. Ушбу учрашувларда Себастян 33 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Аллернинг ҳисобида UEFA Чемпионлар лигасининг саккизта ўйинида 11 та гол мавжуд. “Тransfermarkt” портали “Аякс” ҳужумчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг