“Бавария”да ўтган 8 йилни унутмайман – Левандовски Мюнхендан кетди

Спорт

image

Роберт Левандовски “Барселона”га кетиш олдидан “Бавария” клубидаги жамоадошлари ва ходимлар билан хайрлашди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

“Мен қайтиб келаман ва барча ходимлар билан шахсан хайрлашаман. Менда сафарга тайёргарлик кўриш учун кўп вақт йўқ эди. Бу 8 йил ўзгача бўлди. Мен сизлар билан ўтган йилларни унутмайман. Мюнхенда ажойиб вақт ўтказдим. Мен тез орада кетаман, лекин йиғиндан сўнг [Барселона билан] қайтиб келаман. Ҳамма билан хайрлашаман ва сизлар учун нимадир ташкил қиламан”, деган ҳужумчи.

Аввалроқ, “Барселона” “Бавария” билан Левандовскининг трансфери бўйича 45+5 миллион евро нархга келишиб олгани ҳақида хабар қилинганди. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, битим яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Мюнхен клуби бош директори Оливер Кан келишув ҳақидаги маълумотни расман тасдиқлади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг