“Бавария”, “Барселона” ва “Ман Сити” украиналик футболчи учун курашмоқда
Спорт
−
11 Март
2753Каталониянинг “Барселона” клуби “Шахтёр” ярим ҳимоячиси Георгий Судаковга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам испан грандининг қизиқиш билдираётганидан хабардор. Судаков мавсум тугагандан сўнг АПЛ ёки Ла Лигада ўйнаш имкониятини кўриб чиқади.
Шунингдек, футболчи учун курашда “Ливерпул” етакчилик қилаётгани кўрсатилмоқда. Унинг шартномасидаги бандда товон пули 150 миллион евро қилиб кўрсатилган.
Футболчига “Манчестер Сити” ва “Бавария” ҳам бефарқ эмаслиги айтилмоқда. Донецк клуби 21 ёшли футболчи сотувидан 50 миллион евро атрофида фойда кўрмоқда. “Барселона” бу суммани тўлай олмайди.
Маълумот учун, Судаков 2017 йилдан бери “Шахтёр” тизимида ўйнаб келмоқда. Бунгача футболчи уч йил давомида Харковнинг “Металист” жамоасида тўп тепган.