“Бавария” “Барселона” аъзоси учун салкам 100 млн евро таклиф қилди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби январь ойидан бери “Барселона”нинг асосий марказий ҳимоячиси Роналд Араухога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби “Барселона”га уругвайлик футболчиси учун турли бонуслар кўринишида 80 миллион + 10 миллион евро таклиф қилган, бироқ Испания клуби Араухони қишки трансфер ойнасида сотишни истамади. Натижада “Бавария” ҳимоя марказидаги муаммони “Тоттенхем”дан Эрик Даер трансфери орқали ҳал қилишга мажбур бўлди.

“Барселона” Араухони клуб билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмаса, уни сотиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда Араухо “Барселона” сафида барча турнирларда 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Умумий ҳисобда, ҳимоячи каталонияликлар сафида 141 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Барселона Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг