“Бавария” “Барса”га ишонмайди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскига “ошиқ” эканлиги анчадан бери маълум. Бироқ Германиянинг гранд клуби “кўк анорранглилар”да Левани сотиб олиш учун етарли миқдорда пул йўқ деб ҳисоблайди. Шунинг учун трансфер суммасини бир мартада қоплаб беришини сўрайди. Яъни ҳеч қандай муддатли тўлов немис клубини қаноатлантирмайди. Бу ҳақда журналист Мануэль Вет Тwitter'даги саҳифаси орқали хабар берди.

Қайд этиш жоизки, “Барселона”даги оғир молиявий инқироз бошланганига анча бўлди. Жоан Лапорта бошчилигидаги раҳбарият ушбу муаммоларни бартараф қилишга қанчалик уринмасин вазият беқарорлигича қолмоқда. Албатта, бу ҳолатни “Бавария” раҳбарияти ҳам яхши англайди ва Робертнинг трансферида турлича ён беришларга бормайди.

Шунингдек, қўшимча қилиш керак-ки, “Бавария”нинг ушбу ҳаракатлари Левандовскини клубда олиб қолиш учун қилинмаяпти. Сабаби жамоа ва 33 ёшли ҳужумчи ўртасидаги муносабатларга аллақачон совуқчилик тушиб бўлган. Шунчаки улар йилига 50-60 талаб гол урадиган футболчини мўмай пулга сотиб қолишмоқчи. Ҳар ҳолда, польшаликнинг ўрнига келиши айтилаётган ҳужумчиларнинг биронтаси арзон турмайди.

Аввалроқ, “Барса” президенти Жоан Лапорта футболчиларнинг жорий маошини 50 фоизгача қисқартириши мумкинлиги хабар қилинганди. 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роберт Левандовски “Бавария” сафида жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt”  портали польшалик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг