“Бавария” атрофидаги вазият: клуб Бундеслигада бир ярим ой ичида илк марта мағлуб бўлди

Спорт 1964
image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби футбол бўйича Германия чемпионатининг 22-тур учрашувида Франкфуртнинг ”Айнтрахт” клубига имкониятни бой берди. “Дойче Банк Парк” стадионида бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисоби билан мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Бавария” учрашув учун энг кучли таркибни туза олмади. Корантен Толиссо, Дуглас Коста ва Серж Гнабри жароҳат олган. Томас Мюллер, Леон Горетска ва Бенжамин Павар коронавирус билан касалланган эди.

Биринчи бўлимда мезбонлар “Бавария” дарвозабони Мануэл Ноернинг дарвозасига иккита гол киритди: Таниқли япон ярим ҳимоячиси Даичи Камада ва келиб чиқиши ливанлик бўлган немис ҳубвеки Юнес Амин Ноерни анчагина безовта қилди.

53-дақиқада Мюнхен клуби етакчиси Роберт Левандовски жавоб голи муаллифига айланди. Польшалик ҳужумчи Бундеслиганинг 21-учрашувидаги 26-голини урди. У ишончли тарзда чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқармоқда. “Айнтрахт”нинг иккинчи ўриндаги португалиялик ҳужумчиси Андре Силва ундан саккизта гол ортда қолмоқда.

“Бавария” учун бу мағлубият январь ойи бошидан буён Германия чемпионатида биринчи бўлиб, жамоа Мёнхенгладбахда “Боруссия”га мағлуб бўлганди (2:3).

Ўшандан бери “Бавария” Бундеслигада “Фрайбург” (2:1), “Аугсбург” (1:0), “Шалке” (4:0), “Хоффенхайм” (4:1) ва “Герта Сити” (1:1) га қарши ўйинларда ғалаба қозонди. Арминия билан дуранг уйнади (3:3).

“Айнтрахт”дан мағлубиятга учраганига қарамай, “Бавария” 49 очко билан Германия чемпионати жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган “Лейпциг” улардан беш очко ортда қолмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×