“Бавария” 80 млн еврога “Ювентус” футболчисини сотиб олди

Спорт 3475
image

Нидерландия терма жамоаси ва “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг “Бавария”га ўтиши яқин кунларда якунланади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 18 июль куни “Ювентус”нинг 22 ёшли ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Мюнхенга учиб кетади.

Қайд этиш жоизки, томонлар Маттейснинг трансфери борасидаги барча тафсилотларни келишиб олган. Яъни, “Бавария” нидерландиялик футболчи учун 70 миллион евро ва яна 10 миллион еврони турли бонуслар кўринишида “Ювентус”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Шунингдек, Мюнхен клуби раҳбарияти ҳимоячига йилига 12 миллион евро маошни ўз ичига олувчи 2027 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Маттейс де Лигт “Ювентус” сафида Италия А Сериясида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
t
×