“Бавария” 17 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлади

Спорт 2405
image

Германиянинг “Бавария” жамоаси “Ренн” клубининг ёш футболчиси Матис Тель билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Бавария" дунёнинг энг яхши жамоаларидан биридир. Мени олдинда катта синовлар кутмоқда. Бу клуб учун қўлимдан келган ҳамма нарсамни бераман. Ҳасан Салиҳамижич ва “Бавария” раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар менда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг, Мюнхенда бўлишни жуда хоҳлаётганимни тезда англадим", деган “Бавария”нинг янги футболчиси.

Журналист, инсайдер  Фабрицио Романога кўра, 17 ёшли ҳужумчининг трансфери Мюнхен клубига 20+8,5 миллион еврога тушади. Футболчи 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Маълумот учун, франциялик футболчи “Бавария” сафида 39-рақам остида ўйнайди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×