“Бавария” ҳужумчиси кўпроқ маош талаб қиляпти
Спорт
−
23 Февраль 2022 2379 1 дақиқа
Мюнхеннинг “Бавария” клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич Серж Гнабрининг вакиллари билан учрашув ўтказди. Томонлар янги шартнома юзасидан келишувга эришмаган. Музокаралар кейинроқ бўлиб ўтади.
Германиялик футболчи йилига 15-20 миллион евро маош олмоқчи. Яъни, Гнабри жамоадошлари бўлган Лерой Сане ва Кингсли Коман билан бир хил ойлик олишни истайди. Бу ҳақда “Sport Bild” нашри хабар бермоқда.
Гнабрига Англиянинг “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари қизиқиш билдирмоқда, футболчининг ўзига Лондон ёқади. Ҳужумчи шу ёзда “Бавария”ни тарк этишни истамаяпти, аммо 2023 йилнинг ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Жорий мавсумда Гнабри Бундеслиганинг 23 та ўйинида 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь