Бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь 2024 50712 1 дақиқа
Машҳур бастакор Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталик туфайли 56 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли Юсуфхон Нурматов Instagram саҳифасида маълум қилди.
Мусахон Нурматов фаолияти давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, Мансурхон ва Юсуфхон Нурматов каби кўплаб санъаткорлар билан ҳамкорлик қилган.
Сўнгги йилларда унинг продюсерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” метро бекатига расм чизган рассом, Ўзбекистон тасвирий санъатининг намояндаси Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этганди.
Live
Барчаси