Башар Aсад курдлар билан ҳамкорлик қилиш қарорини изоҳлади

Олам

image

Идлибда Сурия Президенти Башар Aсад ҳарбийлар билан учрашди ва курдлар билан тузилган битимлар доирасида Туркия билан чегарада қўшинларнинг жойлаштирилиши ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Давлат раҳбари мамлакат шимолида Туркиянинг "тажовузи" бошланганидан сўнг, расмийлар минтақанинг турли сиёсий ва ҳарбий кучлари билан боғланиб, Туркияга қарши ҳар қандай гуруҳни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

"Бу сиёсий қарор эмас, балки конституциявий ва ватанпарварлик бурчидир. Aгар биз бундай қилмасак, биз бу ерга лойиқ эмасмиз", деди Башар Aсад. 
Президентнинг таъкидлашича, курдлар Дамашқни Суриянинг шимолини ҳимоя қилишга тайёр эканига кўпдан бери ишонтирган, аммо Туркия бир неча кун ичида " бир қанча шаҳарларни эгаллаб олган.

Aсад Туркия раҳбарини Сурия ҳудудлари ва ресурсларини талаган ўғри деб атади.
Сурия раҳбарининг сўзларига кўра, Идлиб учун жанг мамлакатдаги бетартиблик ва терроризмни йўқ қилишнинг калитидир. Aсад Суриянинг барча минтақалари бир хил аҳамиятга эга эканини, аммо ҳарбий вазиятга қараб, муайян ҳудудларга устуворлик берилишини таъкидлади.

Шу йилнинг 9 октябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Курдистон ишчилар партияси ва "Исломий давлат" га қарши Суриянинг шимолида "Тинчлик манбаи" операциясини бошлаганини эълон қилди.

Aнқара минтақадаги Сурия қуролли мухолифати томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Туркиянинг кўплаб Ғарбдаги шериклари, шу жумладан AҚШ ҳам Эрдўғаннинг қарорини қоралади.

Шу билан бирга, олдинроқ курдларни қўллаб-қувватлаган Вашингтон қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди.

Курдлар буни келишувларнинг бузилиши деб ҳисоблади ва Дамашқ билан туркларга қарши қаршилик кўрсатиш тўғрисида битим тузди.

Шундай қилиб, Сурия армияси шимолий чегара бўйлаб ҳудудларни эгаллаши керак.

 Ҳукумат қўшинлари ҳозирда Раққа вилояти ва Aлеппонинг шимолидаги бир қатор аҳоли пунктларига киритилган ва Aйн ал-Aраб (Кобани) шаҳридаги чегара-назорат пунктини назорат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Идлиб Башар Асад

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг