“Барселона” юдузига “Арсенал” даъвогарлик қилмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клубида тўп сурадиган нидерландиялик футболчи Мемфис Депай ўзига янги жамоа қидириши мумкин. Бу ҳақда “Gоаl” нашри хабар бермоқда.

Депайга Роналд Куман даврида юксак ишонч билдирилаётган эди. Аммо Хави Каталония клуби бошқарувига келгач, Мемфисни “ажойиб” захира футболчисига айлантирди. 

Қолаверса, “Барселона” ортада қолган қишки трансфер ойнасида Адама Траоре, Ферран Торрес ва Пьер-Эмерик Обемеянг сингари футболчилар билан шартнома имзолади. Натижада, ҳужум чизиғида рақобат кучайди ва ушбу курашда Депай имкониятни бой бериб бўлди.

Недерландиялик футболчининг хизматларига “Арсенал”, “Эвертон”, “Ньюкасл” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. “Барселона” маъқул таклиф тушса, Депайдан қутулишга қарши эмас.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Мемфис Депай “Барселона” сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 28 ёшли футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “кўк анорранглилар” билан имзолаган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида якунига етади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг