“Барселона” ёзда “Милан” футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессининг шартномаси мавсум охирида тугайди ва у эркин агентга айланади. Унга Каталониянинг “Барселона” жамоаси жиддий равишда қизиқмоқда.

Каталония клуби ивуарлик футболчининг трансфери бўйича музокараларни тезлаштирган ва унга янги таклиф билан чиққан. Бу ҳақда италиялик инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Таклиф қилинган шартномага кўра,"Барселона" Кессига йилига 6,5 миллион эвро маош тўлашга тайёр. "Милан" клуби ҳам Франкка "Барселона" қармоқ ташлаётганидан аллақачон хабар топган.

Айни дамда "Барселона" Франк Кесси фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган ягона  жой саналади. Ҳар ҳолда бошқа жамоаларнинг 25 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кот-д'ивуарлик ярим ҳимоячи “Милан” сафида барча турнирлар доирасида, 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган. “Тransfermarkt” портали Франкни 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг