“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри учун мавсум якунланди

Sport

image

“Барселона”нинг 19 ёшли футболчиси Педри Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубига (2-3) қарши Европа лигаси чорак финал жавоб ўйинида тиззасидаги ноқулайлик туфайли иккинчи бўлим бошланишидан олдин алмаштирилган эди.

Ушбу жароҳат туфайли ярим ҳимоячи бир ярим ойни ўтказиб юборадиган бўлди. Бу дегани шу тариқа у мавсум охиригача бошқа майдонга тушмайди. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди. 

Каталония клубининг шифокорлари Педрига чап оёғининг икки асосий суяги йиртилгани тўғрисида ташхиси қўйди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Педри “Барселона” сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. 19 ёшли футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

 

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

30

Rating

3

Rate this article

Share with your friends