“Барселона” ўз сафини бразилиялик футболчи билан кучайтирмоқчи

Спорт

image

Бразилиялик футболчи Вандерсон де Оливейра келаси йили Испаниянинг “Барселона” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби “Монако”нинг ўнг қанот ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда, аммо шу ёзда Испания клубининг молиявий ҳолатида муаммолар борлиги сабабли трансфер амалга ошмайди. “Монако” футболчи трансферидан камида 30 миллион евро даромад кўрмоқчи.

“Барселона” 2024 йилда трансфер устида иш бошлайди. Клуб футболчини 10-15 миллион еврога сотиб олишга умид қилмоқда. 

Вандерсон яна бир мавсум “Монако”да қолишга қарор қилган. 

Лига 1 нинг сўнгги мавсумида бразилиялик футболчи 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Вандерсон де Оливейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг