“Барселона” ўнг қанот ҳимояси учун янги номзод топди

Спорт

image

Испаниянинг “Жирона” клуби ҳимоячиси Арнау Мартинес фаолиятини Ла Лиганинг топ-клубида давом эттириши мумкин. Каталониянинг “Барселона”си иқтидорли футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. “Кўк-анорранглилар” Мартинесни ўнг қанот ҳимояси учун муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Футболчининг ўзи ҳам “Барса”га бўлган ҳис-туйғуларини яширмади.

“ “Барса”да ўйнаш мен учун орзу бўлган. Аммо бу трансфер кейинги ёзгача амалга оширилмайди, чунки “Барса” биринчи навбатда ким клубдан кетишини аниқлаб олиши керак”, деди футболчи “Diario Sport” нашрига.

19 ёшли Арнау жорий мавсум “Жирона” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган ва унинг трансфер нархи тўққиз миллион еврога баҳоланмоқда.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг