“Барселона” трансферлардан мамнун эмас

Спорт 2144
image

"Барселона" ёзги трансфер бозоридаги харидларини давом эттирмоқчи. Жамоа раҳбарияти амалга ошган трансферлардан мамнун эмас. 

Мавсумлар оралиғидаги трансферларда “кўк-анорранглилар” ҳозирча Роберт Левандовски, Рафинья, Жюль Кунде, Кессье ва Андреас Кристенсенни жамоага олиб келди, лекин ҳали ҳамон клуб раҳбарияти таркибдаги ўйинчиларнинг потенциалига ишонмаяпти.   

“Барса” скаутларининг навбатдаги нишони “Манчертер Сити”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва бўлиб турибди.   

Португалиялик футболчи Каталон клубига ўтишга қарши эмас. Бироқ, Силва билан шартнома имзолаш учун каталонияликлар жамоани тарк этишни истамайдиган ярим ҳимоячи Френки Де Йонгни сотиши керак.

Маълумот ўрнида, Бернарду Силва "Сити" таркибида 251 та ўйин ўтказиб, 48 та гол ва 51 та голли узатмани амалга оширган. "Transfermarkt" портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнки Де Йонг “Манчестер Юнайтед”дан тушган таклифни рад этган эди.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×