“Барселона” собиқ бош мураббийи “Атлетико”да иш бошлаши мумкин
Спорт
−
19 Февраль 2022
3423“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде Мадриднинг “Атлетико” клубини бошқаришга яқин турибди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри маълум қилди.
Мадриднинг клубининг амалдаги устози Диего Симеоне раҳбарият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганига қарамай, жамоани тарк этишни истаётгани сабаб, клуб бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне 2011 йилнинг декабрь ойидан бери “Атлетико Мадрид”ни бошқариб келмоқда ва жамоа билан бирга 8 та совринни қўлга киритган. Улар орасида Ла Лигадаги иккита чемпионлик бор. Аргентиналик мутахассиснинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Вальвердега келсак, испаниялик мутахассиснинг сўнги клуби "Барселона" бўлиб (2017-2020), клубдаги муваффақиятсизлик сабаб вазифасидан озод этилган эди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси