“Барселона” Сержиньо Дестни яна ижарага берди
Спорт
−
21 Август 2023
1952“Барселона” 22 ёшли футболчиси Сержиньо Дестни Нидерландиянинг ПСВ жамоасига ижарага берди. Бу ҳақда Испания клуби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ПСВ Нидерландиянинг бошқа бир клуби “Аякс”нинг тарбияланувчиси ҳисобланган Сержиньо Дестни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. Америкалик ҳимоячи 2020 йил октябрь ойида 21 миллион евро эвазига “Барселона”га трансфер қилинган эди.
Маълумот учун, Дест ўтган 2022/2023 йилги мавсумни ҳам “Милан” сафида ижарада ўтказди. У 14 та ўйинда майдонга тушиб, мавсумни голсиз якунлади.
Америкаликнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали ўйинчининг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Демак ижара шартномаси якунланида ПСВ Дестни шунча суммага сотиб олиши мумкин бўлади.
Айтиш жоиз, “Барселона” Сержиньо Дестнинг Нидерландиядаги маошининг ярмини тўлашда давом этади.
LiveБарчаси