“Барселона” Рафинья учун қанча пул тўлаши маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Лидс” ҳужумчиси Рафинья учун бонуслар билан бирга 72 миллион евро тўлашга тайёр. Инглиз клуби бу таклифни расмий кўринишда олиши биланоқ қабул қилади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли Рафинья учун “Барселона” фаолиятидаги энг катта орзуси ҳисобланади. Шунинг учун бразилиялик футболчи испан клубидан бошқа жамоалардан тушган таклифларни рад этган.

Маълумот учун, Рафинья 2020 йилда “Ренн”дан 18,6 миллион евро эвазига “Лидс”га ўтган эди. Ушбу давр мобайнида, бразилиялик ҳужумчи инглиз клуби сафида 67 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 12 та голли узатма амалга оширган. Футболчининг “Лидс” билан мавжуд шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг