“Барселона”, ПСЖ ва “Ювентус” “Сити” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

“Барселона”, “Пари Сен-Жермен” ва “Ювентус” “Манчестер Сити” юлдузи Риёд Маҳрезга кўз тикмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Англия Премьер лигаси клуби жорий йилнинг ёзида Эрлинг Холанд харидини молиялаштириш учун Маҳрезни сотиши мумкин. “Барселона”, ПСЖ ва “Ювентус” Маҳрезни қўлга киритишдан манфаатдор. Бироқ ҳеч бир клубнинг жазоирлик футболчи борасида “шаҳарликлар”га аниқ таклиф билан чиққани маълум эмас.

Маълумот ўрнида, 31 ёшли футболчи 2014 йили Франциянинг “Гавр” клуби сафидан 750 минг евро эвазига “Лестер” сафига келиб қўшилган. Риёдни 2018 йили “тулкилар”дан “шаҳарликлар” 50 миллион евро эвазига харид қилди. Жорий мавсумда Риёд Маҳрез “Манчестер Сити” таркибида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали жазоирлик иқтидор эгасини 40 миллион еврога баҳоламоқда

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг